Жаҳон | 10:10 / 14.02.2019
11441
1 дақиқада ўқилади

АҚШ президентлигига 28 йил ўз номзодини қўйган сиёсатчи вафот этди

Фото: AP

АҚШда 1976 йилдан 2004 йилга қадар бўлган вақт давомида ҳар бир сайловларда президентликка ўз номзодини қўйган сиёсатчи кичик Линдон Ларуш вафот этди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Ларуш 96 ёшда бўлган.

Таъкидланишича, сиёсатчи ҳам Лейбористлар, ҳам Демократик партиядан ўз номзодини қўйган, 1992 йилда эса у қамоқдан туриб сайлов кампаниясини ўтказган.

Бундан ташқари, кичик Ларуш тил бириктиришлар назариясининг таниқли тарафдори бўлган.

Мавзуга оид