Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги портлаш қурбонлари сони 41 нафарга етди
Эроннинг жануби-шарқида худкуш томонидан амалга оширилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 нафарга етди. Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, портлаш оқибатида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг махсус кучлари – “Ал-Қудс” жангчилари ва тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Аввалроқ 20 жангчи ҳалок бўлгани, 20 киши яралангани маълум қилинганди. Таъкидланишича, Систон-Балужистон вилоятидаги Хош-Зоҳидон йўлида худкуш портловчи қурилма ўрнатилган машинада “Ал-Қудс” ҳарбийлари бўлган автобусга бориб урилган.
Ҳужум учун жавобгарликни “Жайш ал-Адл” террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган. Ушбу гуруҳ 2012 йилда Покистон ҳудудида жойлашган “Жундаллоҳ” террорчилик гуруҳи аъзолари томонидан шакллантирилган. Ушбу террорчилик гуруҳи 2010 йилда Эрон махсус хизматлари томонидан тор-мор қилинган, унинг етакчиси Абдумалик Риги эса қатл этилган.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:26 / 19.06.2026
Эрон яна Ҳўрмуз бўғози ёпилганини эълон қилди
17:56 / 19.06.2026