Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергияси ҳисоблагичларини ишлаб чиқарувчилар ҚҚСдан озод этилди
Фото: LaPresse
Ўзбекистон президенти “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат республика миқёсида электр энергияси назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасидаги харид тартиб-таомилларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг максимал иштирокини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритилмоқда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3384-сон қарори 9-банди ўз кучини йўқотган деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981-сон қарори 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди:
“Электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 2022 йил 1 январга қадар ушбу қарор доирасида “Ўзбекэнерго” АЖ билан тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, хомашё ва материалларни олиб кирганлик учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно), шунингдек, мазкур электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин”.
Мавзуга оид
12:57 / 07.04.2026
2026 йилнинг биринчи чорагида электр ишлаб чиқариш 7 фоизга ошди
18:02 / 12.03.2026
Март ойида электр энергияси кунлик истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди
11:13 / 02.03.2026
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
10:22 / 06.01.2026