Хоккей бўйича Кувайт ўсмирлар жамоаси 219 та шайба ўтказиб юборди. Аммо уни ҳамма яхши кўриб қолди
Россиянинг Жанубий Сахалинск шаҳрида 17 ёшгача спортчилар учун “Осиё болалари” биринчи қишки халқаро ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Турли спорт турлари бўйича финаллар ўтказилиши ва ўйинлар ёпилишига ҳали вақт бор бўлса-да, бироқ ўйинларнинг энг катта воқеаси бўлиб ўтди – хоккей бўйича Кувайт терма жамоаси гуруҳ баҳсларида иштирок этди.
Хоккей бўйича ҳаттоки катталар Кувайт терма жамоаси ҳақида ҳеч ким эшитмаган бўлса-ю, бу ерда ўсмирлар клюшкалар билан муз устида ҳаракат қилсалар. Айтиш жоизки, кувайтликлар гуруҳ босқичида 4 та ўйин ўтказиб, рақибларига умумий ҳисобда 0:219 ҳисобида ютқазишди.
Натижа фалокатли, аммо сабаби тушунарли: кувайтлик йигитлар нафақат хоккейдан, балки умуман муздан йироқлар – улар конькиларга ўйинларга 3 ҳафта қолгандаёқ илк бор турганлар.
Бироқ улар ўта йирик мағлубиятларга қарамай, тезда ёқимтойларга айландилар – ижтимоий тармоқларда кувайтлик йигитлар қўллаб-қувватловига #gokuwait хэштеги ташкил этилди, трибуналарда эса ушбу давлат байроқлари билан кўплаб мухлисларни учратиш мумкин бўлган.
“Хоккей – бу ҳақиқий эркаклар спорт туридир ва сиз бу мусобақага чиқиб, уни охиригача етказганларингизнинг ўзи учун ҳам таҳсинга сазоворсизлар. Мағлубиятларсиз катта ғалабалар бўлмайди. Келажакда сизда барчаси яхши бўлади. Бўшашманг ва омад”, деб мурожаат қилган кувайтлик ўсмирларга Россия ёшлар терма жамоаси мураббийи Юрий Бабенко.
Экзотик жамоа ҳақида Миллий хоккей лигасининг собиқ юлдузлари ҳам хабар топиб, уни қўллаб-қувватлашган.
“Шоввозлар, ҳаракат қилишсин ва барчаси ўнгидан келади. Кувайтга салом”, деб айтган Павел Буре.
Кувайтга 33 ёшли Боян Зидаревич мураббийлик қилади. У, шунингдек, Кувайтнинг асосий терма жамоасида ассиссентлардан биридир.
Зидаревичнинг айтишича, иккита йирик ғалабадан кейин унинг йигитлари учинчи ўйинга тайёр эмасдилар.
“Йигитларимга дастлаб 60:0, кейин эса 77:0 ҳисобидаги мағлубиятлар катта шок бўлди. Мураббий сифатида менга ҳам бу ёқимсиздир. Бироқ биз жамоамиз интернетда қўллаб-қувватланаётганидан хабар топгач, бугун муз устига чиқишга қарор қилдик”, деб айтган мураббий.
Кувайтлик хоккейчилар охирги ўйинларидан кейин “Ғалабага интилиш” медаллари билан тақдирланганлар ва бундан ўзларини бахтиёр сезганлар.
“Осиё болалари” қишки ўйинлари тарихда илк бор ўтказилмоқда. 17 ёш ва ундан кичик спортчилар 8 та спорт тури бўйича баҳс олиб бормоқдалар: фигурали учиш, хоккей, шорт-трек, тоғ чанғиси, сноуборд, биатлон, чанғи пойгалари, трамплиндан чанғида сакраш.
Ўшбу ўйинларда ўзбекистонлик ўсмирлар ҳам иштирок этмоқда. Умуман олганда, илк маротаба ташкил этилаётган мусобақада 20 дан ортиқ давлатдан 1200 га яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Ўйинлар 17 февралгача давом этади.
Кейинги ўйинларни 2022 йилда ўтказиш режалаштирилган. “Осиё болалари” ёзги ўйинлари эса 1996 йилдан бери ҳар 4 йилда ўтказиб келинади.
Мавзуга оид
11:30 / 23.10.2024
Кувайт Фарғонада шифохона қуриши мумкин
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
16:30 / 01.10.2024
Тошкент, Фарғона ва Сирдарёда "Ўзбекистон-Кувайт" бизнес-форумлари ўтказилади
16:00 / 28.09.2024