Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Мюнхенда Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди
2019 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мюнхен шаҳрида (Германия) хавфсизлик бўйича конференция ишида қатнашаётган Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида минтақадаги вазиятнинг ривожланиши ҳамда Ўзбекистон – Покистон ҳамкорлигининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги муносабатларда сўнгги икки йилда кузатилаётган фаоллашиш давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш учун, жумладан Афғонистондаги ҳолатни тинч йўл билан бартараф этишга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича объектив шарт-шароитларни яратиши таъкидланди.
Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашганди.
Мавзуга оид
23:37 / 20.04.2026
«Форсча шахмат Трампга оғирлик қиляпти» – музокараларда мужмаллик ҳукмрон
14:24 / 08.04.2026
Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида тузилган сулҳни олқишлади
06:22 / 08.04.2026
Трамп икки ҳафталик сулҳ эълон қилди
08:31 / 07.04.2026