Ўзбекистон | 11:31 / 16.02.2019
10494
2 дақиқада ўқилади

Фермер хўжаликлари учун мобил илова ишлаб чиқилди

Фото: Инҳа университети

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессорлари Жасурбек Хўжаев ва Сарвар Абдуллаев фермер хўжаликлари етиштираётган ўсимликлар, касаллик ва зараркунандалар хронологияси ҳақидаги маълумотлар базасини ўз ичига олган мобил иловани ишлаб чиқди.

Фарғона водийси фермерлари ўртасида ўтказилган изланишларда қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари ва касалликларига қарши курашда одамлар кимёвий ишлов бериш усулини маъқул кўриши маълум бўлди. Бу экология ва инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. 

Қопқонлар ва мини-метеостанцияларнинг жорий қилиниши тумандаги ҳар бир фуқарога ўсимликлар профилактикаси ва ҳимояси, агротехник чораларни ўз вақтида ва самарали қўллаш бўйича тавсиялар акс этган SMS-хабарномаларни олишига имкон беради.

Феромон қопқонлар фойдаланувчиларининг қарийб 40 фоизи зараркунандаларнинг камайгани, 38 фоизи кимёвий препаратларни қўллашни камайтиргани ҳамда 90 фоиздан зиёдроғи келгусида ҳимоя қилишнинг биологик усулларидан фойдаланиши таъкидлаган.

Профессорлар АТ ва қишлоқ хўжалигини бирлаштириш йўли билан Ўзбекистонда юқори даражали аниқ деҳқончиликни таъминлаш учун юқори технологик ечимни ишлаб чиқишди ва татбиқ этишди.

Мавзуга оид