Савченко украиналикларни янги «майдон»га чиқишга чақирди
Киевда теракт уюштиришга тайёрланганликда айбланаётган Украина олий радаси депутати Надежда Савченко якшанба куни янги «майдон»га чиқишга чақирмоқда.
«Якшанба, 17 февраль куни соат 14.00да Мустақиллик майдонига. Сен Украина фуқаросисан, сен инсонсан ва муносиб ҳаёт, хавфсизлик ва адолат ҳуқуқига эгасан. Четда турсак сўнгги нарсани йўқотамиз», - дейилади Савченко фотосурати жойланган хабарда. Ушбу чақириқ Надежданинг синглиси Веранинг саҳифасида жойлаштирилган.
Украина бош прокуратураси талқинига кўра, Савченко парламент биноси ва ҳукумат кварталида терактлар уюштиришни режалаштирган. У беш йилдан то умрининг охиригача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Киевдаги бош майдон – Мустақиллик майдони 2013 йил 21 ноябрда Европа билан бирлашиш тарафдорлари томонидан эгалланганди. Кейинчалик майдонда куч тузилмалари ва мухолифатчилар ўртасидаги тўқнашувларда 100дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
07:22 / 11.08.2023
2030 йилгача Тошкент ҳудудидаги яшил майдонлар 5000 гектарга етказилади
17:59 / 28.03.2019
Украина собиқ президенти учинчи "майдон" юз бериши эҳтимолини баҳолади
18:43 / 04.02.2019
АЭС қуриш учун салоҳиятли майдонлар эълон қилинди, тадқиқот жараёнлари биринчи босқичи якунланмоқда
19:54 / 26.01.2019