Жамият | 16:32 / 16.02.2019
10601
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёдаги Халқ қабулхоналарига Cobalt’лар топширилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларидаги Халқ қабулхоналарига 11 та “Cobalt” русумли хизмат автомашиналари тантанали топширилди.

Тадбирда Халқ қабулхоналари бугунги кунда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимлари топишда самарали тизимни йўлга қўйгани боис фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда оворагарчиликлар камайгани, тизимга кўплаб мутасадди ташкилотлар вакилларининг жалб этилгани сабабли мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани таъкидланди.

– Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига кўра, халқ қабулхоналари вакилларига аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда секторлар фаолиятини назорат қилиш каби вазифалар юклатилган эди, – деди Сирдарё вилояти президент Халқ қабулхонаси мудири Холмирза Қўлдошев. – Мазкур фармонда халқ қабулхоналарини автомашиналар билан ҳам таъминланиши кўзда тутилган эди. Мана бугун “Cobalt” русумли хизмат автомашиналарини қабул қилиб олдик. Албатта бу рағбат зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Бу машина тумандаги олис-олис қишлоқларга ҳам бемалол бориб келиш, у ердаги аҳоли муаммоларини атрофлича ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. 

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳам иштирок этган.

 

Мавзуга оид