Ўзбекистон | 21:53 / 16.02.2019
10376
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри янги бош лойиҳасининг концепцияси 2019 йил апрелида тақдим этилади

Тошкент шаҳри янги бош лойиҳасининг концепцияси жорий йилнинг апрел ойи якунларига қадар ишлаб чиқилади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири. 

«Тошкент шаҳар бош лойиҳаси 2014 йилда ишлаб чиқилганди, аммо икки йилда кўп нарса ўзгарди. Шунинг учун у (бош лойиҳа - таҳр.) биз истаган долзарблигини йўқотди. Айни пайтда лойиҳа устида учта халқаро компания иш олиб боряпти: турк, хитой ва британ. Апрель ойининг якунига қадар Тошкент шаҳри янги бош лойиҳаси концепцияси тайёр бўлади», — дейди  Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича  ўринбосари Даврон Ҳидоятов.

Тошкент шаҳар бош лойиҳасини халқаро компаниялар иштирокида ишлаб чиқиш масаласи Шавкат Мирзиёев имзолаган ҳужжатда акс этганди. 

Шаҳар маъмуриятига кўра, кўп вақт ичида Тошкент ҳудудидаги яшаш майдонларида тартибсиз қурилишлар бўлди, уларнинг пайдо бўлишида инфратузилма – йўлларнинг тирбандлиги, электроэнергия талаби ва бошқа омиллар инобатга олинмади. 

Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш, муаммоларни бартараф этиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат қурилиш назорат инспекциялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси негизида ўз баланси, банк муассасаларида ҳисобрақамлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган муҳрига ва юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат қурилиш назорат инспекцияси этиб қайта ташкил этилиши мумкин.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид