Ҳаитида АҚШга қарши намойишлар ўтмоқда
Ҳаити пойтахти Порт-о-Пренсда президент Жовенел Моизга қарши намойишлар ўтмоқда. Бу ҳақда Le Journal de Montreal нашри маълум қилди.
Намойишчилар Моизни фуқароларни зарур нарсалар билан таъминлай олмасликда айблашмоқда. Улар президентни давлат маблағларини сарфлаб юборишда гумон қилишмоқда. Намойишчилар, шунингдек, Моиз қўллаб-қувватлаётган АҚШ билан иттифоққа қарши чиқишмоқда ва Россиядан инқирозни ҳал қилишда ёрдам беришни сўрашмоқда. Намойишчилар АҚШ сиёсатига қаршилик ифодаси сифатида ушбу давлат байроқларини ёқишган.
Намойишлар 7 февралдан бери давом этмоқда. Бу вақт ичида камида 7 киши, жумладан воқеаларни ёритган бир журналист ҳалок бўлган. Ғалаёнлар полиция билан тўқнашувларга олиб келган. Полиция намойишчиларга қарши кўзни ёшлатувчи газ ва ёруғлик-шовқин гранаталари қўллаган.
Жовенель Моиз ўз лавозимини тарк этишдан бош тортмоқда. У мамлакатни наркодилерлар қўлига топширмаслигини айтган ва норозиларни мулоқотга чақирган. АҚШ ҳукумати мамлакатдан барча иккинчи даражали дипломатларини чақиртириб олган ва америкаликларга Ҳаитига бормасликни тавсия қилган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024