Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ўзбекистонликлар иштирокида пичоқбозлик рўй берди, 2 киши ҳалок бўлди
Москва жануби-шарқида ўзбекистонликлар иштирокида рўй берган муштлашув оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Московский комсомолец» хабар бермоқда.
17 февралга ўтар кечаси Волгоград проспектида рўй берган жанжалда жами 10 киши иштирок этган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, муштлашув иштирокчилари сони 10 киши бўлган, уларнинг барчаси автомойка мажмуасида ишлаган ўзбекистонликлар», — дейилади манба маълумотида.
Маълум бўлишича, можарога ишчилардан бири бошқасининг укасини ҳақоратлагани сабаб бўлган.
Можаро иштирокчиларидан бири, 29 ёшли ишчи воқеа жойида пичоқдан олинган жароҳат туфайли ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган, улардан бири жон берган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Жанжал кузатув камераларига муҳрланиб қолган. Видеода кўриш мумкинки, муштлашувдан кейин одамлар ерда ётган киши атрофида тўпланган, кейинроқ полиция ва тез ёрдам машиналари етиб келган.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026