Жаҳон | 00:19 / 18.02.2019
7288
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад Сурия конституцияси бўйича савдолашиб бўлмаслигини айтди

Сурия инқироздан чиқиш учун мулоқот қилишга содиқ қолади, бироқ конституция бўйича савдолашишга йўл қўймайди. Бу ҳақда Сурия президенти Башар Асад Дамашқдаги учрашувда айтиб ўтган.

“Биз рақибларга суриялик фуқаролар орасидан бўлган агентларининг бизга конституциявий комиссияда ўз шартларини ўтказишига йўл қўймаймиз”, деб таъкидлаб ўтган Асад. Унинг айтишича, ушбу конгресс таркибига “Туркия шотирлари” ҳам кириб олган.

“Конституция миллий суверенитет каби ватан тақдирига тааллуқли масаладир ва уни писанд қилмасликка йўл қўйиб бўлмайди, йўқса уруш вақтидагидан қимматроқ ҳақ тўлашга тўғри келади”, деб таъкидлаб ўтган Асад.

Асад Ғарбнинг Остона ва Сочидаги музокараларда Суриядаги инқирозни ҳал қилиш учун амалга оширилаётган уринишларга халақит қилишга қаратилган хатти-ҳаракатларини қоралаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид