Жамият | 12:13 / 18.02.2019
2793
3 дақиқада ўқилади

Фарғонада “Ўзбекэнерго” АЖ тизимидаги барча вилоятлар вакилларига долзарб мавзуда ўқув-амалий семинар ўтказилди

Фото: KUN.UZ

“Ўзбекэнерго” акционерлик жамияти юридик ва жисмоний шахслардан тушаётган мурожаатларга масъулият билан қараш ва уларни таҳлил қилиб, ижобий якун топишига эришишга катта эътибор қаратиб келмоқда.  

2019 йил 16 февраль куни “Ўзбекэнерго” акционерлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоевнинг ташаббуси билан Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонасида,  “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб боришни тўғри йўналишга қўйиш” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

 Тадбирда “Ўзбекэнерго”АЖ тизими ташкилотларининг иш юритиш, ижро интизоми ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан  ишлаётган  мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бугунги кунда “Ўзбекэнерго” АЖ тизим корхоналарида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги 2017 йил 1 сентябрдаги ЎРҚ-445-сонли Қонунига асосан тизимли ишлар амалга ошиилмоқда.

“Ўзбекэнерго” АЖ ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотларида 2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар умумий сони 37844 тани ташкил қилади. Шулардан 22218 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлардир. Ушбу мурожаатларда кўрсатилган асосий масалалар электр энергияси таъминотидаги узилишлар ва электр энергия узатиш тармоқларининг трансформатор пунктларини янгилаш, таъмирлаш муаммоларини ҳал қилиш тўғрисида.

Ўтган 2018 йил таҳлилларига кўра Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши тизимли йўлга қўйилганлиги, мурожаатларнинг ижро интизомига риоя этган ҳолда муддатида сифатли ижроси таъминланганлиги боис ушбу ўқув-амалий семинар илк маротаба Фарғона вилоятида бўлиб ўтди.

Келиб тушган ушбу мурожаатларнинг 69 фоизи қаноатлантирилган, 39 фоизи ижобий ечимини топган, 36 фоизи эса ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган. Кўрсаткичлар шуни кўрсатадики мурожаатларнинг 31 фоизи умумий тушунтиришлар берилиши орқали кўриб чиқилган.

Тадбир давомида иш юритишдаги, ижро интизомидаги ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги йўл қўйилаётган айрим камчиликлар ҳамда ижро интизомига масъул бўлган мутахассислар ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат турларини талаб даражасида билмаслиги танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилди.

Шунингдек, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятига келиб тушаётган мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг қаноатлантириш даражасини ошириш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди

Семинар якунида иш юритиш, ижро интизоми ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

Элмурод Эрматов, Фарғона

KUN.UZ мухбири

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид