Жаҳон | 21:47 / 18.02.2019
8224
1 дақиқада ўқилади

Трамп Венесуэла ҳарбийларидан Гуайдони қўллаб-қувватлашларини сўрайди

Фото: REUTERS / Leah Millis

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла ҳарбийларидан Хуан Гуайдони қўллаб-қувватлашларини ва АҚШнинг гуманитар ёрдами учун мамлакатга йўл очишларини сўрайди. Бу Трампнинг Оқ уй матбуот хизмати тарқатган нутқида келтирилган.

Трамп Флорида вақти билан кечки соат тўртда (Тошкент вақти билан 2:00) нутқ сўзлайди.

"Қўшма Штатлар ҳарбий раҳбарлар ва уларнинг оилалари бутун дунё бўйлаб қаерларга пул яширишганини билади. Ҳарбийлар ва хавфсизлик кучлари президент Гуайдога қулоқ солишлари ва Венесуэлага гуманитар ёрдам кўрсатилишига рухсат беришлари керак", - дейилади нутқда.

Аввалроқ ОАВ Венесуэла мухолифати АҚШ томонидан қўллаб-қувватлов олгандан кейин мамлакат президенти Николас Мадурони шиддат билан тўнтариб ташлашни режалаштиргани ҳақида ёзганди.

Гуайдо 23 январда ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилганди. Ўшандан бери мамлакатда сиёсий инқироз давом этмоқда.

Мавзуга оид