Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг Японияга ташриф буюриш режалари ошкор бўлди
Америка президенти Дональд Трамп жорий йилнинг май ойида Японияга ташриф буюриши мумкин, дея ёзади Япониянинг Sankei Shimbun газетаси.
Нашр маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда Япония ҳукумати Трампнинг ташрифини ишлаб чиқиш билан шуғулланяпти. Кутилишича, у 25-28 май кунлари амалга оширилади.
Газетанинг ёзишича, Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэ, шунингдек, 1 май куни тахтга чиқиши керак бўлган Япониянинг янги императори Нарухито билан учрашади. Таъкидланишича, АҚШ президенти янги император қабулига сазовор бўлган биринчи хорижий сиёсатчи бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Япониядан Трамп номзодини Нобель мукофотига илгари суришни сўрагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026