Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг вазни энг оғир фуқароси ярим йилда 142 кг йўқотди
334 килограмм вазни туфайли Хитойнинг энг оғир одами деб тан олинган Ван Хаонань ярим йил ичида 142 килограммга озди. Бу ҳақда Sing Tao Daily газетаси ёзмоқда.
20 ёшли ёш йигит маҳаллий тиббиёт университети ва қатор касалхоналар акциясида қатнашди - уч нафар вазни энг катта кишига бепул ёрдам бериш бўйича. Июлда йигит ва икки бошқа ғолиб ошқозонни кичрайтириш бўйича операциядан ўтказилди.
Жарроҳлик аралашувидан сўнг, шифокорлар беморга овқатни чайнаб ейиш, овқатланишни назорат қилиш ва жисмоний фаолликни ошириш ҳақида тавсия беришди.
12 февраль куни йигит тиббий кўрикдан ўтди. Шифокорларнинг қайд этишича, у 142 кг йўқотиб, бўйи 2 см.га чўзилган, оёғи эса тўрт размерга камайган. Умуман олганда, йигитнинг саломатлиги яхшиланди - олдинроқ Ван Хаонань юрак, жигар ва ўпка билан боғлиқ муаммолардан азият чеккан. Энди йигит 192 кг вазнга эга ҳамда бир йилда 100 кг йўқотишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
18:29 / 08.07.2026
Xiaomi янги Sky Nomad автомобил брендини яратди
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026