77 ёшли Берни Сандерс АҚШ президенти лавозими учун яна курашиб кўришини маълум қилди
АҚШ Демократик партиясидан сенатор Берни Сандерс 2020 йилги АҚШ президенти сайловларида иштирок этишини эълон қилди. Сандерс 2016 йилги сайловларда ҳам демократлар номидан иштирок этган, бироқ ўша кампанияни партия ичидаги сайловларда Хиллари Клинтонга ютқазиб қўйган.
“Оқ уйнинг ҳозирги “эгаси” мамлакатимиз учун шармандалик, деб ҳисоблайман. Ўйлашимча, у ирқчи, ёлғончи, ксенофоб, арзон сиёсий баллар тўпловчидир”, деб айтган Сандерс VPR радиостанциясига берган интервьюсида.
Сандерснинг айтишича, у сайловларда Дональд Трампнинг ўрнини эгаллаш учун иштирок этмоқчи. Номзод ҳамма учун ҳамёнбоп соғлиқни сақлаш тизимини киритиш, энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш ва давлат олий таълим муассасаларида бепул олий таълимни жорий қилишга ваъда бермоқда.
Мавзуга оид
10:06 / 23.12.2021
Байден 2024 йилги сайловларда иштирок этиши шартини маълум қилди
11:14 / 19.12.2021
Чилида президент сайловларининг ҳал қилувчи босқичи бўлиб ўтади
10:20 / 24.10.2021
Ўзбекистон президенти сайловларида овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда
11:06 / 06.10.2021