Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилида президент сайловларининг ҳал қилувчи босқичи бўлиб ўтади
19 декабрда Чилида президент сайловларининг ҳал қилувчи 2-босқичи бўлиб ўтади. Олий давлат лавозимига “Шаънни маъқуллайман” сўл коалициясидан Габриэль Борик ва ҳукуматни қўллаб-қувватловчи Республика партиясидан Хосе Антонио Каст даъвогарлик қилмоқда.
Cadem компанияси ўтказган сўровномага кўра, Борикка респондентларнинг 40 фоизи, Кастга 35 фоизи ўз овозини беришга тайёрлигини, қолган 25 фоизи эса сайловларда иштирок этмаслигини ёки ҳали ўз танловини амалга оширмаганини билдирган.
Президент сайловларининг 1-босқичи 21 ноябрда бўлиб ўтган ва унда 7 номзод иштирок этган. Номзодлардан бирортаси ғалаба учун зарур бўлган 50 фоиздан кўпроқ овозни тўплай олмагани учун 2-босқич белгиланган. Унга 27,91 фоиз овоз билан Каст ва 25,83 фоиз овоз билан Борик йўл олган.
Чилида президент сайловлари пандемия сабабли юз берган инқироз ва 2019 йил октябрда бошланган ҳамда ҳозиргача таъсири сезилаётган юқори даражадаги ижтимоий кескинлик ортида ўтмоқда. Ўшанда Жанубий Америкада энг барқарор ва муваффақиятли давлатлардан бири ҳисобланган Чилида норозиликлар ва тартибсизликлар бўлиб ўтган. Шундан кейин ҳукумат Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитини ўтказишдан воз кечган ва комендантлик соати киритган. Тартибсизликларни 2019 йил ноябрда ҳукумат бир қатор ислоҳотларни ўтказишга ва янги конституцияни ишлаб чиқишга ваъда бергандан кейингина тўхтатишга муваффақ бўлинган.
Мавзуга оид
08:04 / 15.12.2025
Чилида президентлик сайловида консерватор Каст ғалаба қозонди
07:20 / 06.12.2025
Россия–Қозоғистон, Аргентина–Чили: дунёдаги энг узун чегаралар рўйхати
20:14 / 19.09.2025
Чилилик аёл ўғирланган қизларини 45 йилдан кейин топди
21:36 / 23.06.2025