Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Генерал-майор Баҳодир Қурбонов Покистон Бош штаби бошлиғи билан музокаралар ўтказди
Фото: Мудофаа вазирлиги
Бугун, 20 февраль куни, Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Покистон Қуруқликдаги қўшинлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Надим Раза бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, икки томонлама учрашув доирасида минтақада хавфсизликни таъминлаш, мамлакатлараро ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ҳарбий таълим соҳасида мақсадли алоқаларни юқори поғонага кўтариш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Икки мамлакат мудофаа идоралари ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтариш, манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 21 февраль куни, Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиқларининг навбатидаги йиғилиши бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари, АҚШ Қуролли Кучлари ЦЕНТКОМ қўмондони иштирок этади.
Мавзуга оид
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
17:02 / 27.02.2026
Покистон толиблар ҳукумати билан «очиқ уруш» бошланганини эълон қилди
07:58 / 27.02.2026
Покистон Афғонистон пойтахти Кобулга авиазарбалар берди
23:01 / 26.02.2026