Жаҳон | 07:46 / 20.02.2019
13063
2 дақиқада ўқилади

Москвада миналаштирганлик ҳақидаги хабарлардан кейин 33 мингдан кўпроқ одам эвакуация қилинди

Фото: ТАСС

Москвада миналаштирганлик ҳақидаги хабалардан кейин 43 та объектдан 33 мингдан кўпроқ одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда фавқулодда хизматлар вакили маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳаммаси бўлиб 43 та объект миналаштирилгани ҳақида хабар олинган. 

2019 йил январда Россиянинг кўплаб шаҳарларида маъмурий бинолар ва ижтимоий объектлар миналаштирилгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган ва қўнғироқлар олинган. 

Фото: zhukovskiy_1 / VK
Фото: apellcinovaya / Instagram

Шунга ўхшаш вазият 2017 йил сентябрда ҳам кузатилган. Ўшанда турли муассасалар ва савдо марказлари миналаштирилгани ҳақидаги хабарлар 11 сентябрдан бошлаб олина бошланган. ФХХнинг Москва бошқармасида аноним қўнғироқлар Россиянинг 85 та регионидан 75 тасини қамраб олгани маълум қилинган. Шулардан 600 га яқин хабар Москва бўйича келиб тушган. ФХХнинг ҳисоб-китобларига кўра, Москванинг ўзида бундан кўрилган зарар 150 млн рублни ташкил қилган. Россия бўйлаб савдо марказлари, вокзаллар ва бошқа объектлардан ҳаммаси бўлиб 2 млн киши эвакуация қилиган. Ҳеч бир ҳолатда портлаш хавфи тасдиқланмаган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид