Ўзбекистонлик қиз билан никоҳ қуриш кореялик эркакларга қимматга тушмоқда
Жанубий Кореяда ўзбекистонлик келин билан турмуш қуриш маҳаллий эркаклар учун нисбатан қимматга тушиши маълум бўлди. Жанубий Корея Оила ва гендер тенглиги вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, бундай бир никоҳ кореяликлар учун 18,3 миллион вон ёки 22 минг АҚШ долларига тушади.
Маълум қилинишича, Жанубий Кореяда қарийб 30 йилдан бери камайиб бораётган қишлоқ аҳолисини кўпайтириш ҳукумат кун тартибида турган асосий масалалардан бири бўлиб келмоқда. Кореянинг айрим шаҳар ҳокимиятлари хорижлик келинларга пул тўлаш, тўй харажатларини қоплашга кўмаклашади. Қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик саноатига ихтисослашган 35дан ортиқ маъмурий бирликда никоҳ субсидияси мавжуд. Хорижлик «қиммат келинлар» рейтингида филиппинликлар, камбоджаликлар ва вьетнамликлар ҳам бор.
Лойиҳадан кўзланган мақсад аҳолининг шаҳарга оқиб келиши ва қишлоқда яшаш харажатларини ошиб кетишининг олдини олишдир. Маҳаллий ҳокимлик ҳар бир никоҳ субсидияси учун 3600-12000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиши мумкин.
2009 йили старт олган лойиҳа давомида қишлоқ жойларида яшовчи эркакларнинг хорижий юрт фуқаролари бўлмиш аёллар билан никоҳ қуриши оммалашди. Жанубий Кореяда вьетнамликлар билан никоҳ қуриш ҳолатлари анча кўп учрайди ва у барча никоҳларнинг 73 фоизини ташкил этади.
Жанубий Корея Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси тадқиқотларига кўра, хорижлик келинларнинг 40 фоизи турмушида маиший зўравонликларга дуч келган, 68 фоизи эса жинсий зўравонлик қурбони бўлган. Бунга никоҳ қурувчиларнинг ёшдаги катта фарқи асосий сабаб сифатида келтирилади.
2017 йили эълон қилинган статистик маълумотга кўра, Жанубий Кореяда 62 мингдан зиёд ўзбекистонлик яшайди.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024