Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танишига нисбатан босқинчилик қилган шахс қўлга олинди
2019 йил 18 февраль куни Тошкент вилояти Қибрай тумани Ўнқўрғон маҳалласида яшовчи Б.Ҳ. маҳалладоши Ж.Ҳ. билан Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи Б.Ч. исмли танишининг уйига кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар уй эгаси ва унинг рафиқаси ҳамда ўрта мактабда таҳсил олувчи қизини уриб, уйидан пуллари ва 2 дона “Samsung” русумли мобиль телефонларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Натижада Б.Ч. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Б.Ҳ. ва Ж.Ҳ. Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган “Умакай” йўл патрул хизмати масканида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026