«Трастбанк»: муҳим йўналишлардаги салмоқли натижалар
Молия-банк тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар туфайли тижорат банклари аҳоли, айниқса, ишбилармонларнинг яқин ҳамкори ва кўмакчисига айланиб улгурди. Уларнинг маблағларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ҳамда бозорларимиз тўкинлиги, ҳудудларимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган изланувчан, ташаббускор юртдошларимизнинг муваффақиятларини кузатиб, бунга яна бир бор амин бўлишимиз мумкин. Албатта, ана шу ютуқларнинг барчаси аҳолининг банкларга бўлган ишончи тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Самарқанд филиали ҳам «Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун» тамойилига катта эътибор қаратган молия муассасаларидан бири сифатида тадбиркорларга самарали банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кунда талабларга мос фаолият юритишни дастуриламал қилган филиал ўтган давр мобайнида мижозлар ва ҳамкорларнинг ишончини қозона олди. Ушбу жараёнда филиал замонавий банк технологиялари, самарали таваккалчилик менежменти тизими ва хусусан хизмат кўрсатишнинг юқори сифат даражасига асосланган барқарор бизнес фаолиятини йўлга қўйди. Бунда авваламбор, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида банк тизими олдига қўйилган устувор вазифалар мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда 2019 йил «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинди. Бундан келиб чиқиб, банкларда мижозларга кўрсатиладиган барча турдаги замонавий банк хизматларини йўлга қўйиш ва бунинг натижаси ўлароқ кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш лозим.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда, бугунги кунда филиал томонидан юридик ва жисмоний шахсларга барча банк операцияларини амалга оширишлари учун имкониятлар яратилган. Жумладан, мижозлар миллий ва хорижий валютада ҳисоб рақамлар очиши, ҳисоб-китоб ва касса хизматларидан фойдаланишлари, «Интернет-банк» тизими хизматидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ҳисоб-китоб ишларини юритишлари йўлга қўйилган. Бугунги кунда банкнинг Самарқанд филиали томонидан 1400 нафарга яқин мижозга банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Улар орасида давлат корхоналари билан бир қаторда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Kun.uz сайтига Банкнинг Ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра филиал таркибида 8 та мини-банк мавжуд бўлиб, мазкур мини-банклар орқали мижозларга барча турдаги банк хизматлари кўрсатилмоқда. Албатта, юртбошимиз ўз мурожаатномаларида «Биз фақат инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга эришамиз. Иқтисодиётдаги ижобий натижалар эса ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини яратади», - дея таъкидлаб ўтган эди.
Шунингдек, мурожаатномада банклар томонидан хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва илғор ахборот технологиялари асосида банк тизимини ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.
Дарҳақиқат, айни пайтда банк фаолиятини самарали ташкил этиш замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятига боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боис, «Трастбанк» ХАБнинг Самарқанд филиали жамоаси ҳам замонавий ахборот технологияларидан бевосита фойдаланган ҳолда банк хизматлари сифатини янада ошириш ҳамда уларнинг турини кўпайтириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор билан ёндошмоқда.
Хусусан, молия муассасида «Интернет-банкинг», «SMS-банкинг» ва «Банк мижоз» каби масофавий банк хизматлари йўлга қўйилган. Мазкур «Интернет-банкинг» хизмати мижозга ўзининг банкдаги ҳисобини дунёнинг исталган еридан интернет тармоғи орқали бошқариш имконини беради. «SMS-банкинг» тизимидан фойдаланувчилар эса ўз ҳисоб варақларининг ҳолати тўғрисида мобиль алоқа воситаси орқали доимий маълумотга эга бўлишлари мумкин.
- Бугунги кунда мижозларга сифатли банк хизматлари кўрсатиш ва аҳолини банкларга бўлган ишончини ошириш борасида филиалимиз томонидан турли хилдаги хизматлар кўрсатилмоқда, - дейди «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Самарқанд филиали бошқарувчиси Алишер Мусаев.
Масалан, «Trustpay» мобиль иловаси орқали аҳоли нафақат банкка жамғарма қўйишлари, балки барча турдаги тўловларини ҳам амалга оширишларига имконият яратилган. Айниқса, аҳолига қулайлик томони ўз мобиль алоқа воситалари орқали ушбу иловадан фойдаланган ҳолда хорижий валюталарни сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларни амалга оширишлари мумкин.
Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилнинг 23 мартида қабул қилинган “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашга хизмат қилиш, замонавий ахборот технологиялари асосида банк хизматлари кўрсатишни жорий этиш, электрон тижоратни йўлга қўйиш ҳамда электрон тўловлар тизими орқали ҳисоб-китоблар самарадорлигини ошириш, жумладан инновацион ахборот технологияларини кенг миқёсда жорий қилиш мақсадида филиалимиз қатор ишларни амалга оширмоқда.
Бинобарин, мижозларга кўрсатиладиган банк хизматлари сифатини ошириш тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда куннинг исталган вақтида, яъни ҳафтанинг 7 куни 24 соат давомида узлуксиз ишловчи ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи электрон тизими ҳам йўлга қўйилган. Албатта, ушбу ускуналардан фойдаланиш осон ва қулай бўлиб, мижоз ва кассир ўртасидаги анъанавий муомалага чек қўйиши, ўзига хос минибанк-офис вазифасини бажариши билан эътиборга лойиқдир. Мазкур банкоматлардан мижоз нафақат нақд пул ечиб олишда фойдаланиши, балки улар орқали товар ва хизматлар бўйича турли тўловларни амалга ошириш, коммунал тўловлар тўлаш ҳамда сўм пластик карта ёрдамида амалга оширилиши кўзда тутилган барча турдаги банк хизматларини мустақил бажариш имкониятига эга.
Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ва уларни банк томонидан қўллаб-қувватлаш масаласига тўхталадиган бўлсам, 2018 йил давомида филиалимиз томонидан «Ҳар бир оила - тадбиркор» давлат дастурига асосан 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Филиал ва туманлардаги мини-банкларимиз томонидан алоҳида ходим бириктирилиб, уйма-уй юрган ҳолда ҳар бир оиланинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари, шунингдек уларни барқарор даромад манбаига эга бўлишлари учун зарур шароитлар яратилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни истаган ва бу жараённи амалга ошириш давомида тушунмовчиликлар бўлган вақтларда филиалда ташкил этилган (66) 237-72-46 рақамли «Ишонч телефони»га мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳам ҳар бир ўтказиладиган сайёр йиғилишларимизда таъкидланади. Бундан ташқари, банк фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича аҳолимиз филиал қабулхонасидаги (66) 237-80-08 рақамига ҳамда шахсан бошқарувчининг қуйидаги (95) 560-99-48 мобиль рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.
Қисқача айтганда, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида мамлакатда фаолият юритаётган барча турдаги молия муассасалари ҳам ўз фаолиятларида янги босқични бошламоқда.
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Самарқанд филиали ҳам мамлакатимизда олиб борилаётган ўсиш ва ўзгаришларга ҳамоҳанг тарзда ўз фаолиятини давом эттиришни мақсад қилган. «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланишига кенг имкониятлар яратиш, тадбиркорларга молиявий мадад беришнинг янги турларини жорий этиш банк филиалининг бош мақсадидир.
Айни мақсадда, филиал ходимлари вилоятнинг туман ва шаҳарларида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Бунда, аҳоли ўртасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилаётган маблағлар, уларнинг турлари ва шартлари, банкдан пул маблағларини олиш ҳужжатларининг расмийлаштириш жараёнлари ҳамда гаров таъминоти тўғрисида батафсил маълумотлар берилмоқда. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларга намунавий лойиҳалар таклиф этилиб, уларга банкдан пул маблағларини олиш ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан тегишли йўл-йўриқлар кўрсатилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки Самарқанд филиали аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондириш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан, аёл тадбиркорларга ва оилавий тадбиркорлик субъектларга ҳамда коллеж битирувчиларига самарали банк хизматларини кўрсатиш йўлида фаол иш олиб боришни режалаштирган. Бу эса унинг мамлакат молия бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлаб, белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:00 / 31.07.2024
Трастбанкдан акция: қанча кўп иш ўрни яратсангиз, шунча кўп имтиёзга эга бўласиз!
19:00 / 26.06.2024
“Трастбанк”: Chevrolet Tracker автомобили ва бошқа қимматбаҳо совринлар эгалари аниқланди!
17:07 / 02.11.2023
Chevrolet Tracker автомобилига эга бўлишни истайсизми?
15:52 / 26.07.2023