Халқ банки замонавий банк хизмат турлари юзасидан пресс-тур ўтказди
14 февраль куни Халқ банки Тошкент шаҳар Амалиёт бўлимида журналистларни банк томонидан тақдим этилаётган банк хизмат турлари билан таништириш мақсадида пресс-тур ўтказилди.
Банк филиалида бугунги жаҳон андозаларига ва халқаро стандартлар талабига мос келадиган замонавий ва сифатли банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
Ушбу пресс-турдан асосий мақсад, банк томонидан мижозларга яратилаётган қулайликлар, амалга оширилаётган янгиликлар билан таништириш ва кенг оммани хабардор қилишдан иборат.
Халқ банки юртимиздаги энг кўп тармоққа эга бўлган, энг йирик ва универсал банклардан бири бўлиб, банк томонидан аҳолига ва юридик шахсларга барча турдаги хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
Халқ банки мижозларга ҳар доим яқин
Банк ўз мижозларига қулайликлар яратиш, уларга тақдим этилаётган банк хизматлари ҳақида тўлиқ ва тушунарли тарзда маълумотлар билан таъминлаш мақсадида, банк хизматлари акс эттирилган махсус китобча тайёрлади.
Мазкур китобча жисмоний шахслар учун алоҳида, юридик шахслар учун алоҳида тайёрланган, банк хизматлари хақида маълумотлар оддий, содда ва тушунарли тарзда ёритилган. Шунингдек, қўшимча маълумотлар учун банк марказий аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари телефон рақамлари кўрсатиб ўтилган.
Зеро банкнинг асосий мақсади «Халқ ишончи ва фаровонлиги асосий мақсадимиз» шиори асосида ишлаш ва мижозлар ишончини оқлашдан иборат.
Бундан ташқари, Халқ банки томонидан мижозларга барча турдаги замонавий банк хизматлари кўрсатилиб, қатор имтиёзлар жорий этилмоқда.
Халқ банки – халқ хизматида!
Банкдан янги ҳисоб рақам очган хўжалик юритувчи субъектлар учун «Мобил банкинг» ҳамда «Интернет банкинг» хизматлари мутлақо бепул.
Халқ банки хизматлари – «Сиз учун қулай ва ишончли»дир
Энг муҳими, Халқ банки мижозлари ҳисобрақамидаги маблағларни банкнинг «Интернет банкинг» ва «Мобил банкинг» хизматлари орқали банк иштирокисиз ўтказиш имконияти яратилди.
Олдинлари, бу каби амалиётлар банк филиали бош бухгалтери тасдиқлагандан сўнг ўтар эди.
Бизнесингиз – Халқ банки билан ишончли
Энди, Халқ банки мижозлари ўз ҳисобрақамидаги маблағларни, Халқ банки мижозларига 24/7-режимда, узлуксиз, дам олиш кунлари ҳам ўтказиш имконияти яратилди.
Халқ банки мижозлар учун чексиз имкониятлар яратади
Яна бир янгилик, банк мижозлари энди «банкда ресурс йўқ» деган ҳолатларга дуч келишмайди.
Яъни, мижоз ўз ҳисобрақамидаги маблағларни исталган пайтда тасарруф этиши мумкин, Халқ банки мижози ресурс билан боғлиқ ҳеч қандай муаммога дуч келмайди.
Хусусий тадбиркор Наримон Аҳроровнинг айтишича, банкнинг ушбу қулайликлари мижознинг оворагарчиликларини кескин камайтириб, қулайликларни юзага чиқармоқда.
«Халқ банки яқинда «24/7 Электрон офис»лар ташкил қилди. Унда биз мижозларга ҳафтасига етти кун, кечаю кундуз хизмат кўрсатади. Албатта, бу аҳолига ҳамда мамлакатимизга ташриф буюрган меҳмонларга қўшимча қулайликлар яратади», дейди «Art Palitra» МЧЖ вакили, банк мижози Ҳамро Фатҳуллаев.
Бир сўз билан айтганда, юртимизда Халқ банки томонидан янгидан амалиётга жорий этилаётган янги хизмат турлари замирида аҳоли ва банк мижозлари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсади ётибди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 25.10.2024
“Баъзи ногиронлар тўрт мучаси соғлардан яхши ишлашади” – бухоролик тадбиркор
17:00 / 20.06.2024
Халқ банки томонидан водийга пресс-тур ташкил этилди
16:54 / 29.05.2024
Халқ банкининг собиқ бош офиси қарийб 120 млрд сўмга сотилди
19:00 / 25.04.2024