Спорт | 23:00 / 21.02.2019
16790
1 дақиқада ўқилади

«Атлетико» президенти: «Роналду Чемпионлар Лигасида 5 марта эмас, 3 марта ғолиб бўлган»

«Атлетико» президенти Энрике Сересо «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг хатти-ҳаракатларига изоҳ берди.

Футболчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган ва жамоасининг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан тугаган ўйинда мухлисларга қарата 5та бармоғини кўрсатган ва бу билан шунча марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонгани, «Атлетико» эса бир марта ҳам ютуққа эришмаганига шама қилган эди.

«Мен учун Роналду Чемпионлар Лигасида 5 марта эмас, 3 марта зафар қучган. «Атлетико»га қарши ўтказилган баҳсларда у ғалаба қозонмаган. Нега? Бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз», - деб Сересо сўзларини келтирмоқда Radio CRC.

Қайд қилиш жоизки, Роналду ўйиндан кейин журналистларга ҳам бу ишораларини кўрсатиб: «Мен 5 марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозондим, «Атлетико» эса - ноль» - деган эди.

Мавзуга оид