Спорт | 21:25 / 21.02.2019
11352
1 дақиқада ўқилади
Клопп йирик миқдорда жаримага тортилди
Англия футбол ассоциацияси (FA) «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппни 45 минг фунт миқдоридаги жаримага тортди.
Германиялик мутахассис АПЛ 25-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм»га (1:1) қарши ўйиндан кейинги сўзлари учун жазоланди.
Клопп беллашувни бошқарган ҳакам Кевин Френд ҳақида гапириб: «Биз офсайддан кейин гол урдик. Ҳакам буни танаффусда билиб қолган. Унинг 2-бўлимдаги ғалати қарорларини шу билан изоҳлаш мумкин. Булар қўпол хато бўлмаса-да, ўйин тезлигини пасайтириб юборди», - деган эди.
FA қарорига кўра, Клопп ҳакамнинг ҳалоллигига шубҳа билдирадиган изоҳларни бергани учун жазоланган.
Мавзуга оид
13:10 / 21.05.2024
«Вест Бромвич мўъжизаси». Юрген Клопп фаолиятига назар
09:43 / 28.04.2024
Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш
11:50 / 26.02.2024
«Ливерпул» «Челси» ва VAR’ни енгди, Клопп «Энфилд»даги сўнгги мавсумида соврин ютди
16:03 / 26.01.2024