Жамият | 16:05 / 21.02.2019
8093
2 дақиқада ўқилади

​Ўзсаноатқурилишбанк ўз мижозига Малайзия, Таиланд ва Сингапурга 10 кунлик саёҳат учун 2 кишилик йўлланма берди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Ниҳоят, “Бепул саёҳат қил!” акцияси ғолиби учун кутилган онлар етиб келди!

Ўзсаноатқурилишбанкнинг пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек филиалида акция ғолибини тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Байрам руҳида ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева иштирок этиб, ғолиб – Ўзсаноатқурилишбанкнинг Бухоро минтақавий филиали мижози Фирдавс Холназаровга Осиё давлатлари (Малайзия, Таиланд ва Сингапур)га 10 кун саёҳат қилиш имконини берувчи 2 кишилик бепул йўлланмани тақдим қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Visa International Компанияси ҳамда tourist.uz  агентлиги ҳамкорлигида халқаро ва сўмли Visa пластик карталари эгалари учун акция эълон қилинган эди.

Акция шартига кўра, Банкнинг Visa пластик карталари фойдаланувчилари ўз ҳисобидан камида 3 маротаба 250 АҚШ доллари миқдори (ёки ушбу сумманинг миллий валютадаги эквиваленти)да харидларни амалга оширишлари лозим эди.

2018 йил 1 декабрдан 2019 йил 1 февралга қадар давом этган акцияда Ўзсаноатқурилишбанкнинг жами 1034 нафар мижози қатнашди.

Жорий йилнинг 16 февраль куни акция ғолиби random.org дастури орқали тўғридан-тўғри онлайн тарзда аниқланди.

– Сайр-у саёҳат жон-у дилим, – дейди ғолибимиз Фирдавс Холназаров. – Акцияда ғолиб бўлиб, ҳеч қачон қалбни орзу ва умидлардан маҳрум қилмаслик кераклигини ҳамда тасаввурларимизнинг рўё топиши фақатгина жисмоний ва моддий имкониятларга бориб тақалмаслигини тушуниб етдим.

– Мазкур лойиҳа юзасидан биз жуда кўп банкларга таклиф билдиргандик,– дейди tourist.uz компанияси раҳбари Иқболой Мирзаҳмедова. –Улар орасида Ўзсаноатқурилишбанк биринчилардан бўлиб ташаббус билан чиққан муассасадир. Бунинг учун банк раҳбариятига миннатдорчилик билдирган ҳолда ҳамкорликликни янада янги босқичда давом эттиришга умид билдириб қоламиз.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид