Ўзбекистон | 23:55 / 22.02.2019
7384
4 дақиқада ўқилади

Боқимандалик ва эскича фикрлашни баратараф этиш — ХПКнинг Мирзачўлдаги сессиясида асосий мавзу бўлди

Фото: Халқаро пресс клуб

«Жиззах: 2019 йилнинг устивор вазифалари, янги қиёфа, бунёдкорлик ва маъсулият» — Мирзачўл туманидаги Гагарин шаҳрида ўтказилган навбатдаги Халқаро пресс-клуб сессияси ана шундай номланди.

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бир қатор вазирликлар вакиллари, Жиззах вилояти шаҳар ва туман ҳокимлари, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, шаҳар ва туман секторлари раҳбарлари, фаоллар, депутатлар, тадбиркор ва фермерлар иштирокида ташкил этилди.

Халқаро Пресс-клубнинг Мирзачўл туманида ўтган сайёр сессияси.
Фото: Халқаро пресс клуб

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига, хусусан Мирзачўл туманига ташрифидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси ҳамда вилоятдаги барча туманлар марказини Гагарин шаҳри каби обод қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган навбатдаги сессиясида сўзга чиққанлар туман марказида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, шунингдек, йил сўнгига қадар ҳар бир туманда қурилиб фойдаланишга топширилиши керак бўлган объектлар, уларни молиялаштириш, ишчи ўринлари яратилиши, «Обод қишлоқ» дастурига кирган обеъктлар, кўп қаватли уй жойларни кредитлаш масалалари хусусида тўхталишди.

Сессияда иштирок этган Ўзбекистон қаҳрамони Анорбой Эшматов одамлардаги бугунги кайфият, яхши яшашга бўлган иштиёқ Жиззахнинг кечаси ва бугуни ҳақида гапирар экан, бугун жуда кўпчиликни қийнаётган муаммолардан бири боқимандалик кайфиятидан қутилиш масалаларига ҳам тўхталди. Бугун Жиззах вилоятида деярли ҳар бир хонадон ўз томорқасига эга, хўш аҳоли ўзига тегишли шахсий томорқадан унумли фойдаланяптими? Маҳалла фаоллари, туман ва шаҳар хотин қизлар қўмиталари вакиллари бу борада қандай ишларни амалга оширишаяпти? Ана шундай саволларга жавоб изланди.

Ўзбекистон қаҳрамони Анорбой Эшматов
Фото: Халқаро пресс клуб

Жиззах вилояти ҳоким ўринбосари Назира Мухторова айнан шу мавзуга тўхталиб ўтар экан, аёллар бандлиги, уларнинг турмуш шароити, касб-ҳунар эгаллашга бўлган иштиёқи бугун Мирзачўл туманида қўлланилган ишлар барча туманларда тажриба сифатида қўлланаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Жиззах вилояти ҳоким ўринбосари Назира Мухторова
Фото: Халқаро пресс клуб

Пахтакор тумани ҳокими Шукрулло Бобоевнинг шаҳардаги шароит ва имкониятларни қишлоқларга кенг ёйиш ҳақида гапирди. Унинг урбанизациялаш ҳақидаги фикрлари эса барчани кўнглидаги гап бўлди, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Халқаро Пресс-клубнинг Мирзачўл туманида ўтган сайёр сессияси.
Фото: Халқаро пресс клуб

«Биз олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш ва ҳалқнинг муаммосини ҳал қилиб бериш мақсадида ишлаяпмиз. Биз бугун кўпроқ ишлашимиз ва барчани ўзимизга ишонтиришимиз керак, Чунки, хоҳлаймизми-йўқми, жойларда чиройли тадбирларни ўтказганимиз билан муаммолар ҳал бўлиб қолаётгани йўқ. Аслида, биз — ҳокимлардан талаб қилинаётгани ҳам шу: масалан, Зафаробод туманида ҳали ҳам бозор йўқ. Одамлар Пахтакор туманига бориб бозор қилиб келади. Туманда банклар, лойиҳаларни молиялаштириш масалаларида ҳали ҳамон оқсоқликлар мавжуд. Буларнинг олдини олиш учун эса эскича фикрлашни йўқотиш керак», — деди Зафаробод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев.

Мирзачўл тумани ҳокими Комил Холмуродов
Фото: Халқаро пресс клуб

Қизғин баҳс ва мунозарага бой бўлган Халқаро пресс клуб сессияси давомида яна бир қатор муҳим масалалрга эътибор қаратилди. Хусусан, Жиззах вилоятидаги 12 та туман маркази учун тасдиқланган бош режа асосида қуриладиган иншоотлар, хусусан, истироҳат боғлари, ҳаммом, бозорлар ва зарур бинолар, туризм соҳасини янда ривожлантириш, барча туманларда меҳмонхоналарни барпо этиш хусусида ҳам сўз борди. Қайд этиш жоизки, бу каби бунёдкорлик ишлари учун ҳар бир туманга 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача маблағлар ажратилмоқда.

Гулчеҳра Шарипова,
Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид