Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берилган ёрдамни эгасига етказиш пандемия давридаги синовдир - Имом-хатиб моддий ёрдамни эгаларига тўғри етказиш ҳақида
Фото: Uzreport TV
Бугун, 8 август куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сонида “Маҳкам ота” масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур Йўлдошев моддий ёрдамни етказишда талон-торожликлар кузатилаётгани бўйича фикр билдирди.
“Синовли кунларда сабр қилиш Aллоҳга хуш келадиган фазилат ҳисобланади. Мусулмон одам ҳар бир ҳолатда сабрли бўлиши керак. Қуръоннинг Бақара сураси 153-оятида Aллоҳ таоло “Эй, иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Aлбатта, Aллоҳ сабрлилар биландир”, - дея марҳамат қилади.
Aслида, берилган омонатга хиёнат қилмай, эгасига соғ-саломат етказишнинг асоси ҳам сабр ҳисобланади. Сабр ҳам ибодатнинг бир кўринишидир. Халққа берилган ёрдамни эгасига етказиш пандемия давридаги синовдир”, - деб таъкидлади имом-хатиб.
Муҳаммадбобур Йўлдошев моддий ёрдамни эгаларига етказишда йўл қўйилаётган талон-торожликлар борасида ҳам муносабат билдирди.
“Бундай адолатсизлик учун охиратда жазо қаттиқ бўлади. Нисо сурасининг 58-оятида “Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради. Албатта, Аллоҳ сизларга энг яхши панд-насиҳатлар қилур. Албатта, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи бўлган зотдир” дея қайд этилган”, - деди имом-хатиб пресс-клубдаги суҳбат давомида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари талон-торож қилинаётгани ташвишга солаётганини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан умумий ҳисобда жамғарманинг 1 млрд 750 миллион сўмдан зиёд маблағи талон-торож қилинган.
Мавзуга оид
21:43 / 02.11.2025
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам пули берилиши бошланди
18:33 / 04.08.2025
Айрим оилаларга мактабгача таълим хизмати учун моддий ёрдам тўлаш тартиби белгиланди
14:23 / 18.07.2025
Июлда кам таъминланган оилаларга қанча моддий ёрдам ажратилгани айтилди
20:26 / 26.07.2024