Тошкентда ИИББ ходимига қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Чилонзор тумани ИИО ФМБ 8-сон ички ишлар бўлими профилактика инспектори 20 февраль куни Катта Хирмонтепа маҳалласидаги кўп қаватли уйда яшовчи фуқароларнинг шикоятларидан хабар топиб, ушбу маҳаллага етиб борган.
Пойтахт ИИББ хабарида айтилишича, фуқаролар қўшнисининг хонадонида олиб борилаётган таъмирлаш ишларидан қолган чиқиндилар уй ёнида тўпланаётганидан шикоят қилишган.
Қайд этилишича, илгарироқ профилактика инспектори бир неча бор таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчиларни атроф муҳитни ифлослантириш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 161-моддасига (Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш) асосан жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирган.
Аммо сурхондарёлик 32 ёшли А.Х. ва 26 ёшли А.Х. унга қаршилик кўрсатишган (хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш). Ҳозирги вақтда улар қўлга олинганлар, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ушбу факт асосида Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219 моддаси 1 қисми бўйича (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024