Ўзбекистон | 08:41 / 23.02.2019
11764
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара масаласида музокаралар ўтказди

Фото: Today.kz

2019 йилнинг 17-22 февраль кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, учрашув чоғида давлатлар ўртасидаги чегарани демаркация қилишнинг якуний ҳужжатларини тайёрлаш давом эттирилган.

Музокаралар икки давлат учун анъанавий бўлган дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, йиғилиш якунида тегишли Баённома имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 27 январидан 1 февралига қадар Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара масаласида музокаралар ўтказганди.

Мавзуга оид