Ўзбекистонда уч яшар қизни ўғирлаб кетган йигит 1 йилга қамалди
Тошкентда суд 3 ёшли қизчани ўғирлаб кетган шахсни 1 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда «Замон» кўрсатувида хабар берилган.
Тергов давомида маълум бўлишича, Музаффар исмли йигит Шахина исмли аёл билан шаръий никоҳ қурган. Шу билан бирга, аёл айш-ишратли ҳаёт тарзи кечириб келган ва одатда дугонаси билан тунги клубларда вақт ўтказган.
У Шахинадан бир неча бор ўзини тўғрилашни ва бундай ҳаёт тарзини тўхтатишни сўраган, лекин аёл йигитнинг гапларини эътиборсиз қолдирган. Кейин у аёл дугонасининг 3 яшар қизини ўғирлаб кетишга қарор қилган.
«Эркак хотини фоҳишалик билан шуғулланганини билмаган ва унинг дугонасининг 3 яшар қизини ўғирлаган. Шу тариқа, у аёл тез-тез йўқолиб қоладиган хотинини унга топиб беришини хоҳлаган», - дейди Олмазор тумани жиноят ишлари бўйича судининг судьяси Мусо Юсупов.
Умуман олганда, Музаффар аёл Шаҳинани унга қайтишга мажбурлайди, деб ўйлаган. Бироқ, аёллар ички ишлар идораларига мурожаат қилишди, кўрилган чоралар натижасида Музаффар қўлга олинди.
Суд, барча далилларни ҳисобга олган ҳолда, Музаффарни 1 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024