Жаҳон | 23:21 / 23.02.2019
19399
2 дақиқада ўқилади

Россия шаҳарлари бўйлаб Сурияда жангарилардан тортиб олинган қурол кўргазмаси поезди йўл олди

Фото: РИА Новости/Рамиль Ситдиков

23 февралда Москванинг Қозон вокзалидан Сурияда жангарилардан ўлжа қилиб олинган қурол-яроғ намойиш қилинадиган “Суриядаги бурилиш” ҳарбий-тарихий акцияси поезди Россия шаҳарлари бўйлаб йўл олди.

Суриялик жангарилардан тортиб олинган қурол-яроғ ва техника намойиш қилинадиган акция Россия мудофаа вазирлиги томонидан президент Владимир Путин қарори билан ўтказилмоқда. Кўргазма ташкил қилинган поезд 28,5 минг кмдан кўпроқ йўл босиб ўтиб, 27 апрелда Россия қуролли кучларининг маданият ва истироҳат боғи “Патриот”да финиш қилади. Бу финиш Сурия мустақиллиги кунига тўғриланади. Бу вақт ичида эшелон Россиянинг 60 шаҳрида тўхташ қилади, Москвадан Севастополга, Севастополдан Владивостокка, Владивостокдан Мурманскка ва у ердан яна Москвага қайтади.

Эшелонда 20 та вагон бўлиб, ундан 9 тасида Т-55 танкидан бошлаб, Хитойда ишлаб чиқарилган туннел машинасигача ҳарбий техника жойлашади. 4 та вагонда ракета-артиллерия қуроли, учувчисиз парвоз қурилмалари, муҳандислик қўшинлари, кимё қуроли ва бошқалар экспозициялари ташкил этилган. Яна бир вагонда ҳарбий рассомлар ва фотосуратчилар ишлари кўргазмаси ташкил этилган”, деб айтган Россия мудофаа вазири ўринбосари Андрей Картаполов поездни кузатиш маросимида.

Унинг таъкидлашича, саҳна кўринишидаги платформада Александров ансамбли жамоалари, ҳарбий округлар ва флотлар қўшиқ ва рақс ансамбллари чиқишлар қилади. Поездда Россия армияси рамзлари ва акция логотипи туширилган хотира сувенирларини сотиб олиш мумкин бўладиган дўкон фаолият юритади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид