Жаҳон | 19:37 / 23.02.2019
12061
2 дақиқада ўқилади

Трамп йилнинг энг ёмон актёри деб топилди

АҚШ президенти Дональд Трампга кинематографдаги энг ёмон натижалар учун бериладиган “Олтин малина” мукофоти топширилди.

“Малина” совриндорлари анъанавий равишда “Оскар” мукофоти топшириладиган кеча арафасида эълон қилинди. 

Трамп “Миллат ўлими” ва “Фаренгейт 11/9” ҳужжатли фильмларида ўзини ижро этгани учун “Энг ёмон актёр” йўналишида “ғолиб” бўлган. У, шунингдек, “Энг ёмон дуэт” йўналиши бўйича ҳам эътироф этилган. Трампнинг бу йўналишдаги дуэтдоши сифатида унинг “чеки йўқ майдагаплиги” қайд қилиб ўтилган.     

Шунингдек, Итан Коэннинг “Холмс ва Ватсон” фильми 2018 йилнинг энг ёмон фильми деб топилган.

“Энг ёмон актриса” йўналишида Мелисса Маккарти (“Катталар учун ўйинчоқ” ва “Компания юраги” фильмлари) қайд қилиб ўтилган.

Мавзуга оид