Ўзбекистон | 14:21 / 25.02.2019
7795
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлари ўртасидаги халқаро шартнома тасдиқланди

Фото: Вадим Савицкий

Ўзбекистон Республикаси президенти “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан 2018 йил 9 октябрь куни Париж шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳадли битим тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома йўллайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайдилар.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг бош вазири А.Арипов зиммасига юкланди.

Мавзуга оид