Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қуруқ гаплар». Помпео Путиннинг баёнотини жиддий қабул қилмади
АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилишича, Вашингтоннинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқиши ҳамда Европада Америка қуролларини жойлаштириш оқибатлари бўйича Россия президенти Владимир Путиннинг огоҳлантиришлари жиддий эмас. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Помпеонинг сўзларига кўра, Россия етакчиси шунчаки қўрқитиб қўйишга уриниб, таҳдид қилмоқда.
«Бу, албатта, шунчаки баландпарвоз сўзлар ҳисобланади», - дея қўшимча қилиб ўтди Помпео.
Помпеонинг ишонч билдиришича, АҚШ ушбу битимда ёзиб қўйилган ҳеч қандай мажбуриятларга эга эмас, сабаби «Россиянинг ўзи бу битим шартларини бузган».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин АҚШ ракеталарининг Европада жойлаштирилишига жавоб қандай бўлишини айтганди.
Мавзуга оид
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026