«Ҳукумат ўз ишини қилиши ва халқни оч қолдирмаслиги керак». БМТ КХДРга маслаҳат берди
Германиянинг БМТдаги доимий вакили Кристоф Хойсген ташкилот Хавфсизлик кенгашида Шимолий Кореяга қарши санкцияларни юмшатиш масаласи муҳокама қилингани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея ўзининг ядровий дастурини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Хойсгеннинг таъкидлашича, расмийлар бунинг ўрнига мамлакат аҳолиси эҳтиёжи учун пул сарфлашлари керак.
«Ҳукумат ўз вазифаларини бажариши ва халқни оч қолдирмаслиги керак», - деди Хойсген.
Унинг қўшимча қилишича, КХДР мамлакатга нисбатан жорий этилган санкция чекловларини четлаб ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп КХДР етакчиси бўйича баёнот бергани, Вьетнамдан Ким Чен Инга ўхшаш шахс чиқариб юборилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
20:11 / 10.11.2024