Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда март ойи ёмғирлар билан бошланади
25-27 февраль кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқ атрофида, кундузи 13-18 даража илиқ, республика жануби ва чўл зоналарида 20 даражагача кўтарилади, бу шу давр учун кўп йиллик ўртача қийматлардан 2-4 даражага юқори ҳароратдир.
ФВВ хабарига кўра, 28 февралдан 2 мартгача республика ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан нам ҳаво оқимлари аста кириб кела бошлайди. Мамлакат ҳудудида булутлилик ортиб, 28 февралда ва 1 мартда айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади.
2 март куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Фарғона водийси вилоятларида бу давр мобайнида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли туманларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади ва қорга айланади.
Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, 28 февраль - 1 март куни кундузи 13-18 даража илиқ, 2 мартда 10-15 даража илиқ, тоғли ҳудудларда 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
15:05 / 30.06.2026
Жазирама ортидан салқинлик?
08:49 / 30.06.2026
Ўзгидромет: июл ойида Ўзбекистонда кучли иссиқлар кутилмоқда
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026