Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авиакомпаниялар Ҳиндистон-Покистон можароси сабабли ўз йўналишларини зудлик билан ўзгартиришмоқда
Ҳиндистон ва Покистон чегарасидаги можаро сабабли икки ядровий давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Маълум қилинишича, Покистон армияси 27 февралда Ҳиндистоннинг мамлакат ҳудудини кесиб ўтган иккита ҳарбий самолётини уриб туширди.
Ҳиндистон томонининг таъкидлашича, Кашмир устида юз берган ҳаво жанги Ҳиндистон ва Покистон самолётларининг уриб туширилиши билан якунланди. Ҳинд томони версиясига кўра, Покистон армиясининг F-16 қирувчи самолёти Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штати ҳудудини кесиб ўтган, уни тутиш учун иккита ҳинд самолёти ҳавога кўтарилган. Ҳаво жангида Покистон самолёти Ҳиндистоннинг МиГ-21 самолёти томонидан уриб туширилган, бироқ ҳинд томони ҳам битта МиГ-21’ни йўқотган.
Покистон вакилларининг таъкидлашича, Ҳиндистоннинг иккита самолёти Покистон ҳаво ҳудудини бузган ва мамлакат қуролли кучлари томонидан уриб туширилган. Самолётлардан бири Ҳиндистон томонга, иккинчиси Покистон томонга тушган.
Вазият кескинлашгандан кейин Исломобод ўз ҳаво ҳудудини парвозлар учун ёпишга қарор қилди. Шу сабабли дунёнинг барча авиакомпаниялари ўз йўналишларини Покистонни четлаб ўтадиган қилиб ўзгартирмоқда. Бутун дунё бўйлаб самолётлар ҳаракатланишини кузатувчи Flightradar сайти маълумотларига кўра, ҳозирда Покистон устидаги осмон бўм-бўш. Осиёга учувчи барча самолётлар Арабистон денгизи ва Ҳиндистон орқали учмоқда.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Европада ҳам 400 га яқин рейс йўналиши ўзгартирилмоқда.
Икки давлат ўртасида Кашмир баҳсли ҳудуди сабабли кескинлик ўтган асрнинг ўрталаридан бери давом этиб келади ва 3 марта жанговар ҳаракатларга олиб келган.
Мавзуга оид
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
08:35 / 27.04.2026