Фото: Ханойда АҚШ ва КХДР саммити
Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин иштирокида икки кунлик иккинчи АҚШ-КХДР саммити бошланди. Бу саммит ўтган йилнинг июнида Сингапурда ўтказилган биринчи саммитнинг мантиқий давоми бўлиб, икки давлат муносабатлари нормаллашуви ва Корея яриморолида ядродан холи бўлиш жараёни ифодаси бўлади.
Бир-бирига табассум билан юзланган сиёсатчилар учрашувни самимий қўл сиқишиш билан бошлашди. Трамп шимолий кореяликлар етакчисининг елкасига қоқиб қўйди.
«Менимча, саммит жуда муваффақиятли кечади», деди у журналистнинг саволига жавоб берар экан.
«Бизнинг мулоқотимиз қизиқарли бўлади», деган Ким.
Трампдан «Саммит якунида Корея уруши якунлангани ҳақида расман эълон қилинадими?», дея сўрашганида у шундай жавоб қайтарди: «Кўрамиз».
АҚШ президенти Шимолий Кореянинг иқтисодий истиқболини юқори баҳолаган.
«Тахминимча, сизнинг мамлакатингиз улкан, чегарасиз, ажойиб иқтисодий имкониятларга эга. Мен ҳисоблайманки, сизнинг мамлакатингизни зўр келажак кутмоқда, сиз буюк раҳбар бўлиб қоласиз», деган у суҳбатдошига қарата.
«Вьетнам ер юзидаги бошқа кўплаб давлатлар қатори фаровон ўлка. Шимолий Корея ҳам агар ядровийлашишдан воз кечса, шундай фаровон бўлади.
Имкониятлар улкан, бунинг муқобили йўқ. Дўстим Ким Чен Ин учун барчаси яхши бўлади. Биз барчасини жуда тез вақт ичида билиб оламиз. Жуда қизиқ бўлади», деган америкалик президент.
У пайшанба куни катта матбуот анжумани ўтказилишини маълум қилган.
Учрашув Ханойдаги Metropole меҳмонхонасида ташкил этилди. Трампга Вьетнамда Оқ уй маъмурияти раҳбари Мик Малвини ҳамда АҚШ Давлат котиби Майк Помпео ҳамроҳлик қилмоқда.
Биринчи учрашувдан кейин сиёсатчилар кечки овқатни бирга қилишди.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024