Light | 23:22 / 27.02.2019
7449
2 дақиқада ўқилади

Олимлар ис газини кўмирга “айлантиришди”

Фото: RMIT University

Австралиялик олимлар гуруҳи ис гази CO2’ни хона ҳарорати шароитида кўмирга айлантира олишди. Бу ихтиро иссиқхона эффекти ва глобал исишга қарши курашда ёрдам бериши кутилмоқда. Бу ҳақда Eurekalert нашри хабар берди.  

Мельбурндаги RMIT университетининг тадқиқот гуруҳи ис газини углероднинг қаттиқ бўлакларига самарали айлантира оладиган янги усулни ишлаб чиқди.

Тадқиқот атмосферадан ис газини хавфсиз ва мунтазам йўқотишнинг муқобил йўлини таклиф қилмоқда.

Аввал ис газини қаттиқ жисмга айлантириш юқори ҳароратларни талаб қилган ва иқтисодий томондан бенаф бўлган.

Углеродни ушлаш ва сақлаш бўйича замонавий технологиялар ис газини суюқ шаклгача сиқиб, уни мос жойга етказиш ва ер остига юборишга қаратилган.

RMIT тадқиқотчиси Торбен Даенекенинг айтишича, ис газини қаттиқ жисмга айлантириш анча муваффақиятли ёндашув бўлиши мумкин.

Олимлар ҳали қўшимча тадқиқотлар ўтказишлари керак, бироқ янги усул углеродни сақлашнинг ишончли усулини олишда ва истиқболда сайёрамизни глобал фалокатдан қутқаришдаги илк муҳим қадамдир.

Мавзуга оид