Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳридаги тўқимачилик корхонаси кўп тармоқли кластерга айланмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Art Soft Tex Group» корхонасига ташриф буюрди.
Президент матбуот хизматининг ёзишича, бу ерда турли бичим ва рангдаги сочиқлар, халат, чойшаб ва бошқа маҳсулотлар тайёрланмоқда. Улар ички бозорга, шунингдек, Россия, Украина, Болгария, Молдова ва қўшни давлатларга етказиб берилмоқда. Ўтган йили 290 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 9,4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинган. Жорий йилда экспорт ҳажмини ошириш режалаштирилган.
Наманган шаҳри, Риштон ва Янгиқўрғон туманларида корхонанинг бир нечта цехлари бор. Уларда 2 мингдан зиёд киши меҳнат қилади. Яқинда тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш комплекси ишга туширилиши билан яна мингга яқин иш ўрни яратилди.
«Art Soft Tex Group» фаолиятини кенгайтириб, кластер усулида ишлашга ўтмоқда. Корхона учун Мингбулоқ ва Поп туманларидан ер ажратилган, қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олинган.
Давлатимиз раҳбари корхонанинг келгуси режалари билан қизиқди. Корхона таркибида пахта тозалаш, уруғ етиштириш, дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, иссиқхона ташкил этилиши, чорва боқиш, ем ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини маъқуллади.
Шу ернинг ўзида вилоятда паррандачилик, балиқчилик, чорвачилик, асаларичилик, қуёнчилик, интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, ирригация ва мелиоратив тадбирларни амалга ошириш, ер ва кадастр тизимида инновацион ишланмаларни қўллашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Президентимиз лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, уларни тезроқ ишга тушириб, аҳолини иш билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:36 / 19.02.2026
Наманганда икки “Дамас” тўқнашди: 1 киши ҳалок бўлди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
15:07 / 27.01.2026