07:55 / 01.03.2019
51050

ИИББ кўприкда осилиб туриб қолган шахс бўйича расмий маълумот берди

Кеча, 28 февраль куни тахминан соат 18:45да спиртли ичимлик таъсири остида бўлган эркак киши Бектемир тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли устидаги («Қўйлиқ» бозори яқинидаги) кўприкда осилиб туриб қолган. 

Тошкент ИИББ хабарига кўра, эркак киши Жиззах вилоятида туғилган 42 ёшли М.Э. эканлиги аниқланган. Ички ишлар ходимлари унга ёрдам кўрсатишган.

«У шифохонага етказилди. Ҳозирда унга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда», - дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, М.Э. бундай ҳаракат содир этганига нима сабаб бўлгани номаълум.

 

Top