Жамият | 19:19 / 01.03.2019
22289
2 дақиқада ўқилади

Уч кун давомида бувисининг мурдаси билан бирга қолиб кетган бола қутқарилди

Россиянинг Улан-Удэ шаҳридаги болалар боғчаси тарбиячилари гуруҳларидаги боланинг бир неча кундан буён боғчага келмаганидан сўнг унинг уйига боришди.

«Комсомольская правда» нашрининг хабар беришича, тўрт ёшли бола квартирада бувиси билан бирга яшаган. Тарбиячилар бир сутка давомида боланинг бувиси билан телефон орқали боғлана олмаганларидан сўнг, боғча мудири бу уйга ўз ходимини жўнатади.

Аммо эшик қўнғироғи бир соат давомида узлуксиз чалинишига қарамай очилмайди. Қўшнилар кампирни бир неча кундан буён кўрмаганларини айтишади.

Педагог полицияга ва балоғатга етмаганлар билан ишловчи инспекторга қўнғироқ қилади. Улар келиб эшикни очганларида бола бувисининг жасади ётган диван ёнида бўлган.

Маълум бўлишича, бола уч кун давомида бувисининг мурдаси билан ёлғиз қолган ва стол устидаги конфетларни еб, сув ичгани учунгина жон сақлаган.

Шунга қарамай организми қаттиқ толиққани ва сувсизлангани учун бола шифохонага ётқизилган. Ҳозир унинг аҳволи барқарор.

Хабарларга кўра, боланинг онаси 2016 йилда вафот этган, отаси кимлиги номаълум, уни ўз қарамоғига олган бувиси 71 ёшда бўлган. Бу воқеадан кейин боланинг холаси пайдо бўлган ва уни ўз қарамоғига олиш учун ҳужжат тўплашга киришган.

Мавзуга оид