Самарқанддаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига Жанубий Кореянинг 1,1 млн долларлик грант маблағи ажратилмоқда
Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида жорий йилнинг 25 феврал куни ўзаро англашув меморандуми имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг Самарқанддаги ўз мухбири хабар қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат мунособатлари вазирлиги, КОICА (Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги), Кеимюнг коллеж университети ва Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳамкорликда 2019–2022 йилларда «КОICА public-private partnership project» марказнинг таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали Самарқанд вилоятида ишчиларни малакасини ошириш ва ишга жойлаштиришни кучайтириш» лойиҳаси учун КОICА 900 минг АҚШ доллари, Кеимюнг коллеж университети 200 минг доллар — жами 1 млн 100 минг долларлик грант маблағлари ажратилмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш марказида «Машинасозлик технологияси» (СNС), «Компьютер дизайнери» йўналишлари ва «Самарқанд Стартап бизнес инкубатор маркази» ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баҳодир Умрзоқов, КОICА’нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сонг Ил ва Кеимюнг коллеж университети саноат билан ҳамкорлик департаменти директори Ким Ёнкаб ўзаро англашув меморандумини имзолашди.
Баҳодир Умрзоқов юртимиздаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ривожланиб боришида ўзларининг беминнат хизматларини аямай келаётган Жанубий Корея ҳукуматига ва КОICА’га ўз миннатдорчилигини билдирди. КОICА’нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сонг Ил Самарқанд Стартап бизнес инкубатор маркази келгусида аҳолига катта хизмат кўрсатишига ишониб, Ўзбекистонда бундай лойиҳаларни амалга оширишга хар доим тайёр эканлигини билдирди.
Қайд этиб ўтиш жоизки, меморандум имзолангунга қадар мазкур марказда KOICA томонидан Ўзбекистонда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари иштирокида Касблар бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳодимлари ва талабалари қатнашдилар.
Мусобақада талабалар автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, электроника ва асбобсозлик, пайвандлаш ишлари техниги, ахборот технологиялари йўналиши бўйича куч синашдилар.
Берилган вақт ва мусобақа шартлари тугагач, ҳакамлар томонидан ғолиблар аниқланди. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар тарқатилди.
Мавзуга оид
02:35
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024