Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple компаниясидаги энг талабгир лавозим маълум қилинди
Apple компанияси ўз сервисларини ишлаб чиқишни йўлга қўйгандан кейин компанияда энг талабгир мутахассислар борасида вазият ўзгарди.
Эндиликда компанияда дастурий таъминот ишлаб чиқиш соҳасидаги мутахассислар энг катта талабга эга бўлмоқда. Бу ҳақда Thinknum мутахассислари маълум қилди.
2-ўринни муҳандис лавозими эгалламоқда.
Компанияда узоқ йиллар давомида аппарат таъминоти мутахассислари энг талабгир ҳисобланган. Бироқ 2019 йилда уларни дастурчилар ортда қолдирди. Бу компаниянинг ўз сервисларини яратиш ва яхшилашга катта эътибор бера бошлагани билан боғлиқ.
Шунингдек, энг талабгир лавозимлар орасида чакана дўконлар менежерлари ва сотувчилари, дизайнерлар ҳам бор. Компанияда янги дастурчиларнинг бир қисмини iOS 13 операцион тизимини яратишга жалб қилиш режалаштирилмоқда. Компания, шунингдек, Siri Shortcuts каби сервисларини такомиллаштириш билан шуғулланмоқда.
Мавзуга оид
20:25 / 29.06.2026
Apple MacBook ва iPad’дан кейин iPhone нархларини ҳам ошириши мумкин
18:16 / 29.06.2026
Кузда Apple 15 дан ортиқ янги гаджетни тақдим этади
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026