Жаҳон | 19:31 / 04.03.2019
4166
1 дақиқада ўқилади

Испания бош вазири парламентни тарқатиш ҳақидаги фармонни имзолади

Фото: Испания ҳукумати

Испания бош вазири Педро Санчес 28 апрелда ўтадиган навбатдан ташқари умумий сайловлар олдидан парламентнинг иккала палатаси тарқатилиши ҳақидаги фармонни имзолади.

Парламент тарқатилиши ҳақидаги фармонни қирол Фелипе VI имзолаши керак, шундан кейин у 5 март куни давлат ахборотномасида чоп этилиб, қонуний куч олади.

Февраль ўртасида Санчес мамлакатда муддатдан аввал сайловлар ўтказилишини эълон қилганди. Бу 4 йилдан камроқ вақт ичида парламентга учинчи сайловлар бўлади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид