Жаҳон | 20:49 / 05.03.2019
4650
1 дақиқада ўқилади

Google аёлларга эркакларга нисбатан кўпроқ маош тўлагани маълум бўлди

Google вакиллари ички ҳисобот натижаларини эълон қилди. Маълум бўлишича, компанияда аёлларга улар эгаллаб турган худди ўша лавозимдаги эркакларга нисбатан кўпроқ ҳақ тўланган.

NY Times журналистлари Software Engineer Level IV лавозимидаги дастурчи аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ ҳақ олишганига эътибор қаратишди.

Аммо аксарият ОАВ Google’ни ҳимоя қилиб чиқди. Уларнинг қайд этишича, битта лавозим орқали бутун компаниядаги ҳолат ҳақида хулоса чиқариб бўлмайди.

NY Times газетасида ушбу мавзудаги мақола чоп этилганидан сўнг Google аёл ва эркак дастурчиларнинг маошларини тенглаштирган.

Мавзуга оид