Ўзбекистон | 09:47 / 05.03.2019
5758
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий хизматчиларни ўқитишда бир қатор институционал ва ташкилий муаммолар мавжуд

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

2018—2019 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги якуни бўйича Мудофаа вазирлиги тизимидаги барча олий ҳарбий таълим муассасаларида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур тадбир мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов бошчилигида олиб борилди. Йиғилишда Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси офицерлари, барча олий ҳарбий таълим муассасаларининг бошлиқлари, уларнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосарлари, кафедра ва цикл бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар қатнашди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбир давомида ҳарбий таълим муассасаларида таълим-тарбиянинг 2018—2019 ўқув йили биринчи ярим йиллиги давридаги таҳлили, ўқув жараёнидаги тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жумладан, йиғилиш давомида ҳарбий хизматчиларни ўқитиш, уларга таълим бериш, профессионал жиҳатдан қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, педагогик ва илмий салоҳиятини янада юксалтириш, шунингдек, жойларда таълим сифатини яхшилашга тўсқинлик қилаётган бир қатор институционал ва ташкилий муаммолар мавжудлиги таъкидланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шу билан бирга, маърузачилар томонидан таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, тайёрланаётган ҳарбий кадрларни ҳар томонлама етук, юқори билим ва кўникмаларга эга бўлган, дунёқараши ва фикрлаш доираси кенг мутахассисларни ҳамда юқори профессионал ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича бир қанча таклиф ва тавсиялар тақдим қилинди.

Тадбир якунида Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи полковник Фарҳод Шерматов томонидан ушбу тадбирни ҳар 6 ойда ўтказиш таклифи илгари сурилди ва ушбу таклиф анжуман қатнашчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

Мавзуга оид