Абдулазиз Комилов Эстониянинг янги элчисини қабул қилди
2019 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эстония Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) этиб тайинланган Арти Хилпусни қабул қилди.
ТИВ хабарига кўра, ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, вазир элчини ушбу тайинлов муносабати билан самимий қутлаган ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятига самарадорлик ва муваффақиятлар тилаган.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.
Музокараларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун энг истиқболли йўналишларни аниқлаш имконини берувчи вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам равишда ўтказишдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланган.
Элчи Арти Хилпус қатор вазирликлар ва идораларда ўтказилган учрашувлар натижалари ҳамда ушбу учрашувларда Ўзбекистон - Эстония муносабатларини мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатларини кўриб чиқилганлиги тўғрисида маълумот берди.
Суҳбат якунида элчи мазкур лавозимга тайинланганини мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилиш йўлида қабул қилганлигини билдирди ва бунинг учун ўзининг бор тажрибасидан фойдаланишини маълум қилди.
Мавзуга оид
21:41 / 08.11.2024
Киевга ҳужум вақтида Россия дрони Эстония элчиси яшайдиган уйга келиб урилди
23:37 / 17.10.2024
Эстония қримтатарларнинг депортациясини геноцид деб тан олди
23:57 / 13.09.2024
Эстония Rail Baltic лойиҳасини молиялаштиришга 200 млн евро йўналтиради
19:07 / 13.09.2024